Bosh sahifa Mualliflardan Конимехлик фуқаро: адолатли халқимизнинг ишончини тўла оқлаш – ҳаётдаги энг муҳим вазифамга...

Конимехлик фуқаро: адолатли халқимизнинг ишончини тўла оқлаш – ҳаётдаги энг муҳим вазифамга айланди

0

Инсон ҳаётда баъзан адашади ­– нотўғри йўлларга киради. Бироқ, хатосини вақтида англаса, ножўя хатти-ҳаракатдан тийилса, қилмишидан пушаймон бўлса унга албатта, яна бир имкон берилади.

Мен ҳам хатойим туфайли 2017 йилда ЖИБ Учқудуқ туман судининг хукмига қўра Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 25-моддаси  3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эдим. Кейинчалик, 2018 йил менга ЖИБ Зарафшон шаҳар судининг ажримига асосан ЖКнинг 74-моддасини қўллаб, ўталмай қолган 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини шу муддатга ойлик иш ҳақимнинг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Яқинда эса, 7 август куни Конимех тумани Жиноий ишлар бўйича суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси тартибида ўталмай қолган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилдим. Менга берилган бу имкониятни юртимизда олиб борилаётган адолатли сиёсат сабабидан деб биламан.

Жадал равишда олиб борилатган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, ҳуқуқий-демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуришда ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда фидойи меҳнат қилаётган судяларга, хусусан Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судига миннатдорчилик билдираман.

Мамлакатимизнинг менга билдирган ишончини тўла оқлаш ­– келгуси ҳаётимдаги энг муҳим вазифам бўлиб қолади.

Отабек ҚАҲОРОВ, Конимех тумани, “Боймурод” овули.