Bosh sahifa Корхонангиз ташкил топганлигининг юбилейи нишонланаяптими?

Корхонангиз ташкил топганлигининг юбилейи нишонланаяптими?

КОРХОНАНГИЗ (ТАШКИЛОТ ЁКИ МУАССАСА) ЮБИЛЕЙИНИ  НИШОНЛАНАЯПСИЗМИ?

Бунда энг муносиб совға юбилейга аталган, корхона (ташкилот ёки муассаса) фаолияти, жамоа тўғрисидаги  КИТОБ! Навоий вилоятида фаолият юритаётган “ИЖОД-МАДАД” хусусий фирмаси сизга ана шундай имкониятни туҳфа этади. 

“ИЖОД-МАДАД” ҳақида…

Фирма 2017 йилда такшил этилган бўлиб, корхона Навоий вилояти ОАВда ишлаётган малакали журналистлар билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Ноодатий ёндашув ҳамда сифат – корхона фаолиятининг бош мезони санлади.

Кимлар билан ҳамкорлик қилинади?

Навоий вилоятида фаолият юритаётган исталган корхона, ташкилот ёки муассаса билан ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

Улар томонидан амалга оширилаётган ишлар, ўтган даврда қўлга киритилган ютуқлар, фидойи ходимлар, олдиндаги режалар ҳақида китоб тайёрланади. 

Бундан ташқари, алоҳида таклифлар юзасидан ҳам буюртмалар қабул қилинади

Мисол учун, Навоийнинг фаол ёшлари ёки шаҳар-туманларимиз ҳақидаги алоҳида-алоҳида китоблар (унда ҳудудларимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, фидойи инсонлар ҳақида ёзилади) ва бошқа шу каби йўналишларда китоб тайёрлаш мумкин.

Нега айнан КИТОБ?

Бу аввало, сарҳисоб ҳамда амалга ошираётган ишларимизни тарихга муҳрлаш. Энг муҳими қадрдон ЭСДАЛИК китобига эга бўлиш. 

“ИЖОД-МАДАД” бугунги кунда қандай ишларни амалга оширмоқда?

Фирмамиз ижодкорлари томонидан “Навоий иссиқхоначилик мактаби”, “Навоий лимончилик мактаби” каби  китоблар тайёрлаш бошлаб юборилган. Келгусида балиқчилик, асаларичилик, паррандачилик ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳам китоблар тайёрланади.

Мазкур китобларнинг ҳар бирида Навоийдаги илғор 10 та тажриба эгалари, улар мўмай даромадга қандай қилиб эришаётганлари ҳақида фикр юритилади. 

Китоб қандай тайёрланади?

1-қадам: буюртма қабул қилингандан сўнг корхона (ташкилот ёки муассаса фаолияти ўрганилади). Ходимлар сони, ташкил этилган йили, шу пайтга қадар амалга оширган ишлари кўламига қараб китоб ҳажми аниқланади.

2-қадам: ходимларга МАХСУС АНКЕТА тарқатиш орқали улар тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, фикр-мулоҳазалари, табриклари ҳамда бошқалар асосида мақолалар тайёрланади (камида 1,5 бетлик).

3-қадам: корхонанинг юқори ташкилотлари ёки унга алоқадор кишилар номидан табрик мақолалар ва бошқа қизиқарли материаллар тайёрланади.

4-қадам: йиғилган барча материаллар тўпланиб, саҳифаланади,  хомаки нусха нашр қилиниб, буюртмачига тақдим этилади.

5-қадам: буюртмачи розилик билдиргач, китоб келишилган тиражда босмадан чиқарилиб, етказилиб берилади. 

100 бетли китобни тайёрлаш учун 3-4 ой вақт кетади. 

1 китоб корхона(ташкилот ёки муассаса) учун неча пулга тушади?

Ҳар бир саҳифани тайёрлаш учун тўланадиган гонорар миқдори 200 минг сўм (бунда мақолалар ёзишдан тортиб, саҳифалаш, таҳрирлаш жараёнлари ҳам бор). Тўловлар исталган турда амалга оширилиши мумкин.

Китоб ҳажми аниқлангач, ҳисобланган гонорарнинг ярми аввалдан тўлаб берилади.

Китобни нашр қилиш харажатлари алоҳида ҳисоб-китоб қилинади. “ИЖОД-МАДАД” китобни ёзишдан тортиб уни нашр қилгунча бўлган жараённи ўз зиммасига олиши мумкин.

 

Биз билан боғланинг:  (93) 436-76-40.

Гувоҳнома№ 542688