Bosh sahifa Mualliflardan “КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

“КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

0

Барчамизга маълумки, коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда. Кўпгина ривожланган давлатларда ҳам ушбу вируснинг аниқлангани кенг жамоатчиликни янада ҳушёр ва огоҳ бўлишга, аҳоли орасида бу борадаги тарғиботни кучайтиришга ундамоқда.
Бугун “Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ фаоллар залида Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли вилоят Болалар юқумли касалликлар шифохонаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.
Тадбирда иштирок этган вилоят Болалар юқумли касалликлар шифохонаси врачи Зарифа Ҳайитмуродова коронавирус аниқланган мамлакатлардаги ҳолат, унинг олдини олиш бўйича жаҳон миқёсида, хусусан мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шунингдек, шифокор  вилоятда коронавирус, мавсумий грипп ва ўткир респиратор инфекцияларнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, эпидемияга қарши кураш  бўйича амалга оширилаётган тадбирлар бўйича ҳам сўз юритди.
Жамият ходимларининг вилоятимизда турли юқумли касалликлар, хусусан, коронавируснинг олдини олиш борасида “Навоий” Халқаро аэропорти ҳамда даволаш-профилактика муассасаларида кучайтирилган назорат тартибини ўрнатиш борасида қилинаётган ишлар, ҳимоя ниқобидан фойдаланиш қоидалари бўйича берган саволларига  батафсил жавоб берилди.
“Ҳудудгаз Навоий” МЧЖ матбуот хизмати.