Bosh sahifa Jamiyat КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ БАРЧАМИЗ БИРГАЛИКДА ЕНГИБ ЎТАМИЗ

КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИ БАРЧАМИЗ БИРГАЛИКДА ЕНГИБ ЎТАМИЗ

0

Зарафшон шаҳар ҳокими ташаббуси билан бошланган “Сиз уйда қолинг” шиори остидаги хайрия акцияси шаҳримизда қизғин давом давом этмоқда.
Шаҳар ҳокими Анвар Раджабов, тадбиркорлар Абдумалик Тўхтаев, Ойбек Шариповлар билан “Алишер Навоий” номидаги маҳалла фуқаролар йиғини, “Кончилар” ҳамда “Янги Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган 25 та кам таъминланган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ҳамда ногиронлиги бўлган фуқароларга “Сиз уйда қолинг” акцияси доирасида 50 дона озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмаси ҳамда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Зарафшон шаҳар таянч маскани томонидан соғлиқни сақлаш воситаларидан антисептик гелллар, тиббиёт ниқоблари бепул тарқатилди.

IMG_20200331_171850_474
– Коронавирус пандемиясини барчамиз биргаликда енгиб ўтамиз. Биз кучли миллатмиз. Бу халқимиз учун ўзига хос бир синов бўлди. Ана шундай вазиятда бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўраш, мурувват кўрсатиш сув ва ҳаводек зарур, – деди шаҳар ҳокими А.Раджабов.
Акцияси доирасидаги хайрли ташаббуслар жойларда қизғин давом этмоқда.
Зарафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.