Bosh sahifa Mualliflardan КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ РОЛИ ОШМОҚДА

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ РОЛИ ОШМОҚДА

0

Навоий  шаҳридаги “Камилла”  меҳмонхонасида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш марказининг грант лойиҳаси – “Коррупцияга қарши кураршишда оммавий ахборот воситаларининг роли” мавзусида амалий  семинар бўлиб ўтди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси молиявий кўмагида амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг навбатдаги тадбирида Навоий вилоятида фаолият юритаётган йигирма нафарга яқин журналистлар иштирокида ўтказилди.
Тадбирда дата-журналистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда журналистларнинг коррупцияга қарши кураш мавзусида материаллар тайёрлашдаги салоҳиятини оширишга асосий эътибор қаратилди.
Июль-ноябрь ойларига мўлжалланган лойиҳа республикамизнинг 11 та ҳудудида амалга оширилади. Тадбирлар доирасида шунингдек, ёшлар орасида коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни пайдо қилиш юзасидан вебинарлар, журналистлар ўртасида мини-танлов, коррупцияга оид материаллар билан доимий янгиланиб бориладиган веб-платформа яратиш ҳам белгиланган.
О.МУСТАФОЕВ.