Bosh sahifa Jamiyat Кредитни вақтида тўламаган тадбиркорнинг Навоий шаҳридаги биноси аукционда 540 миллион сўмга сотилди

Кредитни вақтида тўламаган тадбиркорнинг Навоий шаҳридаги биноси аукционда 540 миллион сўмга сотилди

0

МИБ Навоий шаҳар бўлимига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари ходимлар томонидан ўз вақтида таъминланмоқда. Улар асосий қисми кредит, алимент ундириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ.

177 миллион сўмлик қарз қопланди

Кармана туманлараро иқтисодий судининг 01.02.2019 йилдаги қарорига кўра даъвогар АТ “Халқ банки” Нурота тумани филиалининг Навоий шаҳрида жойлашган жавобгардан 177 510 000 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириб бериш тўғрисидаги ижро варақасига асосан МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан мазкур қарздорга тегишли бўлиб, кредит учун гаровга қўйилган хизмат кўрсатиш биноси 540 000 000 сўмга баҳоланиб, сотувга қўйилди. 17.04.2019 йилда ўтказилган аукционда бино 540 000 000 сўмга сотилди ва кредит қарздорлиги тўлалигича қопланди.

Оталигини унутган кимсанинг қилмишлари

Ота-онасининг келишмовчиликлари учун орада сарсон бўлган қизчанинг моддий таъминоти ўз ҳолига ташлаб қўйилиши натижасида 01.06.2015 йилдан 01.04.2019 йилга қадар йиғилиб келган алимент пуллари 17 459 167 сўмга етиб борди. Лекин оталик ҳисси ва масъулиятини унутган бу кимса тўловларни амалга оширишни ўйламас эди. Унинг бундай бепарволигига МИБ Навоий шаҳар бўлимининг давлат ижрочилари  томонидан муносабат билдирилди ва Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 474 –моддасига кўра Навоий шаҳар маъмурий судининг қарори билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси билан жазоланди.

“Навоийазот” АЖдан қарз ундирилди

Тошкент шаҳар хўжалик судининг ҳал қилув қарорига кўра, “Навоийазот” АЖдан Тошкент шаҳрида жойлашган “Сувмаш” АЖ фойдасига ундирилиши керак бўлган 71 948 670 сўм миқдоридаги қарз МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан ўз вақтида ундириб берилиши таъминланди.

Бундан ташқари, Миллий банк фойдасига Навоий шаҳрида жойлашган масъулияти чекланган жамиятидан 94 950 461 сўм миқдоридаги қарз ҳам шу куннинг ўзида ундириб берилди.

МИБ Навоий шаҳар бўлими Ахборот хизмати.