Bosh sahifa Yangiliklar Кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида қандай ҳисобга қўйилади?

Кўчмас мулк ижара шартномалари солиқ органларида қандай ҳисобга қўйилади?

0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сонли қарорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби ўрнатилди ва кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинди.

Шунга асосан, Давлат солиқ қўмитасининг қарорига мувофиқ “Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби” ишлаб чиқилди.

Ушбу Тартибга асосан, кўчмас мулк ижара шартномаларини солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг содда тизими яратилди.

Эндиликда, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида икки томонлама шартнома тузилиши ва у солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим.

Шартномани ҳисобга қўйиш учун солиқ органлари томонидан ҳеч қандай ҳақ олинмайди.

Ҳисобга қўйиш иккита усулда амалга оширилади.

  1. Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари порталидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига жойлаштирилган “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати орқали ёки,
  2. жисмоний шахснинг доимий яшаш, юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтган жойидаги солиқ инспекциясига ташриф буюрган ҳолда.

Яъни, 2019 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг my.soliq.uz порталида “Ижара шартномаларини ҳисобга олиш” интерактив хизмати жорий қилинган ва бу хизматдан туну-кун давомида фойдаланиш имконияти мавжуд.

+++

Бунинг учун ижарага берувчида электрон рақамли имзо (ЭРИ) мавжуд бўлиши ва хизматни танлаб, ҳисобга қўйиш бўйича СЎРОВНОМАни тўлдириш ва унга ўзининг паспорти ҳамда ижара шартномасининг электрон нусхасини бириктириб “Жўнатиш” тугмасини босиш кифоя. Яъни, шартномани ҳисобга қўйиш учун атиги 2 та ҳужжат талаб қиланади холос.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки хизматга ЭРИ орқали кирилганлиги учун Сўровноманинг ижарага берувчига тегишли бандлари автоматик тарзда тўлдирилади.

++

Шартнома ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида Билдиришнома ва жорий йил учун ҳисобланган даромад солиғини тўлаш бўйича тўлов хабарномаси тақдим этилади.

Натижада, кўчмас мулкни ижрага беришдан олинган даромадлар бўйича дастлабки декларацияни тақдим этиш талаб этилмайди.

Ушбу хизматдан фойдаланишда қандайдир саволларга дуч келсангиз хизматнинг ўнг томон тепа қисмида жойлашган телефон рақамлари орқали давлат солиқ инспекциясининг ёки давлат солиқ бошқармаси ва Давлат солиқ қўмитасининг мутахассисларига қўнғироқ қилиб, батафсил тушунтиришлар олишингиз мумкин.

Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси.