Bosh sahifa Mualliflardan КЎКПАТАСДА САЙЁР ҚАБУЛ

КЎКПАТАСДА САЙЁР ҚАБУЛ

0

Кўкпатас ва Авангард. Балки бу ҳудудлар номи кўпчиликка маълум эмасдир, аммо Навоий вилояти марказидан 650 километр, Учқудуқ туман марказидан 250 километр узоқликда жойлашган бу манзил чорвадорлар учун она замин-у, ота макон. Ҳудуд овулларида аҳоли чорвачилик ортидан кун кечиради, чўл шароитида. Бироз изғирин совуқни ҳисобга олмасангиз, чўлдаги жим-житлик ва бийдай саҳро табиатнинг чорвадорларга берган катта инъомидир. Боиси, Кўкпатас ва Авангард овуллари аҳолисининг тирикчилиги чўлда ястанган яйловлар ортидан келади. 

Бугун бу ҳудудларда 1045 та хонадонда аҳоли яшаб, меҳнати ортидан халк дастурхонини озиқ-овқат, аниқроғи гўшт маҳсулотлари билан таъминлайди. Учқудуқ тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари мазкур икки манзилда одамлар ҳаёти ва муаммосига ечим топиш учун овулда сайёр  хизматни ташкил этди. Дамас автоуловида хонадонма-хонадон кезиб, икки ҳудудда халқнинг давлат хизматига бўлган талаби доирасида 38 та мурожаатига давлат хизмати кўрсатилди, жойида сайёр хизмат кўрсатилди. 

Шунингдек, марказ ходимлари томонидан Сайлов кодекси ва қонунчилигилигидаги ўзгаришлар юзасидан тарғибот тадбирларини ҳам ўтказдилар. Чўлда чорвачиликка ихтисослашган оилавий корхоналарни ташкил этиш, туя, қорамол боқиш, паррандачилик, яъни туяқуши парваришлаш бўйича тадбиркорликни йўлга қўйиш, экотуризм ва бошқа сайёҳлик хизматлари юзасидан бизнесни ташкил этиш борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди. Асосийси, аҳолига ҳудудлардан туриб давлат хизматларидан онлайн тарзда фойдаланиш имкониятлари ҳам  тушунтирилди.

Умарқул Худойқулов, Учқудуқ тумани ДХМ директори.