Bosh sahifa Jamiyat КУН ТАРТИБИДА: ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ

КУН ТАРТИБИДА: ЁШЛАР ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИ

0

Куни кеча “КЕLАJАК” ёшлар марказида туман прокурори Р.Рахматов, туман ИИБ бошлиғи А.Савуров ҳамда Учқудуқ туман давлат хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари билан ёшларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш масаласи бугунги кунда Ёшларга оид давлат сиёсатининг долзарб йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди.
Шу маънода ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳамкор муассасалар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида муайян ишлар қилинмоқда. Натижада ўтган 2019 йилда вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари қайд этилмади.
Ҳозирда 8 нафар вояга етмаган туман ИИБ ҳисобига олинган. Бу ўтган 2018 йилга нисбатан кам бўлса-да, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда бошқа туманларга нисбатан юқори кўрсаткич бўлиб ҳисобланади.

IMG_20200312_150153_563Шунингдек, профилактик ҳисобга олинган 8 нафар вояга етмаганларга тайинланган мураббийлар ёшлар билан якка тартибда ишлаш, уларнинг ота-онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаганларни тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилган.
Очиқ, ошкора ўзаро мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар ҳаётида оммавий маданият таъсири, гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши курашиш масалалари муҳокама этилиб, амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, психотроп моддалар айниқса ёшлар руҳиятига қаттиқ таъсир этиши, бундан таблеткалар тинчлантирувчи модда сифатида асосан тиббиётда қўлланилиши ҳақида тўхталиб ўтилди. Дорихона раҳбарларига бу каби таблеткаларни рецептсиз, вояга етмаган ёшларга сотмаслик ҳақида кўрсатмалар берилди.
Ушбу учрашувдан асосий мақсад йўл қўйилган камчиликларни муҳокама этиш ва шундан келиб чиқиб, келгусидаги иш режаларни белгилашга қаратилмоқда.
Учқудуқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.