Bosh sahifa Mualliflardan КЎНГЛИ КЕМТИК ИНСОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

КЎНГЛИ КЕМТИК ИНСОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

0

Инсонга бахтли лаҳзаларни ҳадя этиш учун  баъзида кулиб боқишнинг  ўзи етаркан. Айниқса, тўшакда михланиб колган, кекса ёки имконияти чекланган одамларга кўрсатаётган саховатимиз уларни ғоятда мамнун этишини кузатдик.  Бугун меҳрга интиқ кўнгилларни хабар оладиган кун. Аслида уни халқаро байрам қилишда ҳам маъно кўп. Чунки, имконияти чекланган одамларнинг дарди бир, ташвиши бир бўлади, ҳатто меҳрни ҳам бирдек қабул қиладилар, кўзларига ёш билан.
Орамизда имконияти чекланган одамлар кам бўлсада, аммо улар бор.  Бир донишманд айтган экан, мабодо Каъбага бормоқчи бўлсанг, аввало  кўнгли вайрон киши қалбини зиёрат қил, деб. ДХА Навоий вилояти бошқармаси, туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари ходимлари жойларда бўлиб ана шундай фуқаролар ҳолидан хабар олдилар, хонадонларида бўлиб сайёр хизмат кўрсатдилар. “Бир кам дунё” деб шунга айтишса керак-да. Қайси хонадонга борсак, фуқаролар кўзларига ёш олдилар. Мурувват қилингани учун эмас,  жамиятга кераклигини ҳис қилгани туфайли кўнгли тўлди, уларнинг.
Зарафшон шаҳрида яшаётган имконияти чекланган одамларнинг ҳолидан хабар олиш, оила аъзоларига тиргак бўлиш учун ҳам хонадонларга шошилдик, дейди Зарафшон давлат хизматлари маркази директори  Алишер Ишанкулов.  Эътибор Қодирова биринчи гуруҳ ногирони.

— Фуқаро хонадонига борганимизда, унинг кўзларига боқиб, меҳр-муруватга бой қадриятларимиз борлигидан қувондик.  4 нафар оилада бўлиб халқимизга хос бўлган қадрият удумларимизга содиқ  қолиб, совға саломлар улашдик. Ташриф баҳона оила аъзоларининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжларини ҳам ўргандик, хизмат кўрсатдик, — дейди марказ раҳбари.
Навбаҳор туман Давлат хизматлари маркази директори Қахрамон Жўраев ҳам ҳудуднинг «Бешработ» маҳалласида истиқомат қилаётган биринчи гуруҳ ногирони Мўмина Иноятова хонадонида бўлиб, фуқарога электр ҳисоблагичини пломбалаш хизматини кўрсатиб, баҳонада аяни байрам билан қутлади. Хатирчи туманида ҳам бу эзгу амал 4 нафар фуқаро оиласида ўтказилди. Жумладан, Самарқанд маҳалласидаги биринчи гуруҳ ногирони Ядгар Вахидовдан электр энергияси ҳисоблагичини ечиш ва ўрнатиш бўйича аризасини олиб, сайёр хизмат баҳонасида отадан хабар олинди, кўнгил сўралди.
Нурота тумани ДХМ ходимлари ҳам тумандаги «Оқ мачит»  маҳалласидаги Ҳамида ая Раҳимова, Турсунқул бобо Умедовлар оиласида бўлдилар. Конимех туманида эса ҳудуднинг «Гулистон» маҳалласидан имконияти чекланган фуқаро Отабек Ҳамдамов ҳолидан хабар олинди. Хуллас, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Эътибордан кўнгиллар мамнун” акцияси доирасида амалга оширилган инсонпарварлик тадбирларида давлат хизматлари марказлари ходимлари ҳам фаол иштирок этдилар. Бундай меҳр-мурувват тадбирлари нафақат байрам кунларида, балки тизим ходимларининг комплекс тарғибот тадбирларида белгиланган график асосида  ҳар ойда ташкил этилмоқда.
Рустам ҚАРШИБОЕВ,
ДХА Навоий вилояти бошқармаси
бўлим бошлиғи