Bosh sahifa Jamiyat КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТИШИ УЧУН

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИ БЕТАЛОФАТ ЎТИШИ УЧУН

0

Газ жиҳозларининг соз ҳолатда эканлиги, “зангори олов”нинг бир маромда ёниши истеъмолчи хавфсизлиги учун муҳим ҳисобланади. “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали томонидан айни вақтда олиб борилаётган куз-қишга тайёргарлик ишлари жараёнида улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозлари ҳам техник кўрикдан ўтказилиб, соз ҳолга келтирилмоқда.

Ҳозирги вақтда Конимех туманида табиий газдан фойдаланадиган 98 та улгуржи истеъмолчи мавжуд бўлиб, уларнинг 33 таси билан белгиланган тартибда шартнома қилинган. Қолган улгуржилар фаолияти эса эпидемик вазият сабаб вақтинча тўхтатилган.

“Конимехтумангаз” газ таъминоти бўлими чилангарлари томонидан 33 та улгуржи истеъмолчининг мавжуд 131 та газ жиҳози тўлиқ техник кўрикдан ўтказиб бўлинди. Ис гази сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ва бошқа қисмларида нозослиги бор газ жиҳозлари таъмирлаб, хавфсиз ҳолга келтирилди. Шу билан бирга, мутахассислар томонидан истеъмолчиларга газ ва газ жиҳозларидан оқилона, хавфсиз фойдаланиш бўйича тарқатма материаллар ҳам тақдим этилган.

Газ бир меъёрда ёнса, газ жиҳозлари соз ҳолда бўлса, истеъмолчиларнинг ҳам соҳа ходимларининг ҳам хавотирланишига ҳеч бир ҳожат қолмайди. Энг муҳими, куз-қиш мавсуми беталофат ўтади.

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали матбуот хизмати