Bosh sahifa Mualliflardan КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚАНДАЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ?

КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ҚАНДАЙ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛДИ?

0

Халқимизда “Ёзда тўнингни қўйма, қишда ўзинг биласан” деган гап бор. Об-ҳавонинг бироз салқинлашуви қишда совуқ ва изғиринли кунлар кўп бўлишидан далолат.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, фуқаро хонадонлари, ижтимоий объектлар, айниқса таълим муассасаларида мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ходимлари томонидан бир қатор тайёргарлик ишларини олиб борилди.
Вилоятимиз ҳудудида жами 11698 километр 0,4-110 кВли электр узатиш тармоқлари мавжуд бўлиб, 2019 йил давомида шундан 9036 километр жорий, 1128 километри мукаммал таъмирланди. Шунингдек, мавжуд 75 дона 35-110 кВли подстанцияларидан 30 донаси жорий, 5 донаси мукаммал, 2944 дона 6-10/0,4 кВли трансформатор пунктларидан эса 2169 донаси жорий, 292 донаси мукаммал таъмирдан чиқарилди. Кармана, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи ва Қизилтепа туманларидаги юкланиш билан ишлаётган 27 та трансформатор пунтлари юқори қувватлисига алмаштирилди.
Қиш мавсумида  аҳоли истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида фавқулотда ўчишларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида махсус бригадалар тузилиб, 10 дона махсус техника билан таъминланган ҳамда туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналарида 30 дона ҳар хил қувватли трансформаторлар, 55 тонна трансформатор мойи захираси яратилган. Бугунги кунда электр қурилмаларига қўшимча мой қуйиш ишлари амалга оширилмоқда.
Албатта, мазкур тадбирларнинг барчаси тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш билан бир қаторда электр ускуналарни куз-қиш мавсумига тайёр холатга келтиришга, электр энергиясини хисобга олиш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
“Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” 
акциядорлик жамияти Матбуот хизмати.