Bosh sahifa Jamiyat Кўз кўзга тушганда…

Кўз кўзга тушганда…

0

Ҳалқнинг дарди ва муаммолари кўп йиллар унинг юрак тубида қулфланган эди.  Шундай замон келиб давлат идоралари мутахассисларининг ўзлари одамлар ҳолидан жойида бориб хабар олиши ҳеч кимнинг уй-хаёлига келмаганди. Аслида, “кўз кўзга тушганда халқнинг кўнгил калити очилади”, деган гапда жон бор. Навоий вилоятининг энг олис тумани Томдида ташкил этилган учрашувда ҳам аҳоли мурожаатлари тингланди, ҳам уларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 Учрашувда ДХА Навоий вилояти бошқармаси, суд, прокуратура, ички ишлар вакиллари иштирок этди. Учрашув баҳона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5930-сонли Фармони мазмун моҳияти аҳолига тушунтирилди. Мазкур фармон билан давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолияти маҳаллаларда йўлга қўйилиши алоҳида эътироф этилди. 

Учрашувда қизғин баҳс мунозарага сабаб бўлган мавзу коррупция ва уни келтириб чиқараётган омиллар, сабаблар ва унга қарши курашишда ҳалоллик вакцинаси ягона ҳимоя тўсиқ бўлиши таъкидланди. Давлат хизматлари марказлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун ҳам айтилган мулоҳазали фикрлар учрашув иштирокчилари эътиборини тортди. Бундай тадбирлар Зарафшон шаҳар ва Учқудуқ тумани аҳолиси учун ҳам ташкил этилади.

Фаррух РЎЗИЕВ,  ДХА Навоий вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи