Bosh sahifa Jamiyat КУЗАТУВЧИНИНГ ЎЗИ ПАНД БЕРДИ

КУЗАТУВЧИНИНГ ЎЗИ ПАНД БЕРДИ

0

“Йўл-ҳаракати қоидалари”га риоя қилмаслик ёки уларни атайлаб бузиш натижасида кўплаб кўнгилсизликлар келиб чиқиши муқаррар. Афсуски, корхона-ташкилотлар ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳамда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ҳали ҳануз вилоятимиз ҳудудида оғир тан жароҳати билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмоқда.
Бизга маълумки, алоҳида юкларни манзилга эсон-омон етиб боришини таъминлаш мақсадида айрим корхона-ташкилотлар томонидан ўзлари махсус автомобиллар орқали кузатувлар ташкил қилишади. Аммо ўзига юклатилган масъулиятни тўлиқ англаб етмаслик, уни амалга ошириш учун йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ҳам кўнгилсизликка сабаб бўлиши тайин.
Жумладан, Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи А-379 автомобиль йўлининг 22 километрида “Навоий-Зарафшон” йўналиши бўйлаб “МАН” русумли юк автомашинасини ортидан кузатиб келаётган “Нексия-2” автомашинаси ҳайдовчиси О.Ҳ. юк автомашинасининг орқа томонига урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бунга “Нексия-2” автомобили ҳайдовчиси кузатувда бўла туриб, кузатилаётган юк автомобилидан орқада қолиб кетганлиги сабабли уни қувиб ўтиш мақсадида оралиқ масофани сақламасдан, йўл белгиларига ва қувиб ўтиш қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлган.
Натижада, “Нексия-2” ҳайдовчиси О.Ҳ. тан жанроҳати олиб, “ўнг оёқ ёпиқ синиши” ташҳиси билан шифохонага ётқизилган. Мазкур автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро З.Н. “чап томон 5-6-қовурғалари ёпиқ синиши” тан жароҳатини олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Хулоса шуки, қаерда бўлмайлик йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилайлик. Зеро, манзилга эсон-омон етиб бориш ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ.
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи.