Bosh sahifa Jamiyat Лангарликларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Лангарликларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

0

Лангар — Хатирчи туманидаги энг баҳаво ва сўлим масканларидан биридир. Бу ҳудудни тоғбағридаги “мўъжиза” деса бўлади. Айни қиш даврида вилоятнинг олис тоғли ҳудудларидан бири бўлган Лангар қўрғонидааҳолининг давлат хизматини олиш учун туман марказига 70 километр йўлни тоғ-тош оралаббосиб ўтишга ҳар доим ҳам имкони бўлавермайди. Аммо,  маҳаллий аҳоли ҳафтада бир кун мобил автобус ёки Дамас автоулови келишини кутади. Чунки, одамлар у ёки бу маълуотнома олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йўл юрмайди, вақтини, нақдини кеткизмайди.

Лангарда «Обод қишлоқ» дастури янги ҳаётни бахш этди. Қўрғонда 2 та мактаб, қишлок врачлик пункти, мактабгача таьлим муассасаси ишлаб турибди.Хатирчи туман Давлат хизматлари маркази ходимлари бу гал ҳам маҳалладаги12-мактабгача таълим ташкилотида давлат ҳизматини кўрсатдилар.  Қишлоқ аҳолисига 34 та давлат хизмати кўрсатилди. Аслида марказ билан маҳалла ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорлик боис одамларнинг давлат хизматига бўлган эҳтиёжи оворагарчиликсиз қаноатлантирилмоқда.

Кимсоликдан қарздорлик, ким судланмаганлик тўғрисидаги, яна бирови манзил маълумотнома олди. Болаларни мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйган ким бўлди, электр энергияси ҳисоблагичини ўрнатиш учун мурожаат ташлаган фуқаронинг муаммоси ечилди. Тиббиёт, туризм, савдо ва спортда бизнес ғоясини синаб кўрмоқчи бўлган якка тартида фаолият юритадиган маҳаллий тадбиркорлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Хуллас, лангарлик аҳолининг барча муроржаатига сайёр тартибда хизмат кўрсатилди.

Қаҳрамон ХУДОЁРОВ, Хатирчи тумани ДХМ директори