Bosh sahifa Mualliflardan Маҳалла равнақи биз сайлайдиган номзодга боғлиқ

Маҳалла равнақи биз сайлайдиган номзодга боғлиқ

0

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлардан саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади. Бу жиҳатларга «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунида алоҳида эътибор қаратилган.
Мазкур қонун бевосита маҳалла ҳаётига дахлдор бўлиб, унинг фаолият мезонларини белгилаб беради. Ҳужжат фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайлови тизимини маҳалла оқсоқолларига қўйилаётган янгича талаблар асосида амалга оширишга қулай шароит яратиш, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини янада оширишга йўналтирилган.
Хўш, янги таҳрирда қабул қилинган қонун асосида сайлов жараёнига қандай янгиликлар киритилди? Бу йилги сайлов ўтган йиллардагидан нимаси билан фарқ қилади? Аввал кузатилган хато-камчиликлар қай тариқа бартараф этилади?
Энди сайловни ўтказиш билан алоҳида комиссия шуғулланади.
Қонунга кўра, эндиликда сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш масаласи билан республика даражасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг комиссияси эмас, балки алоҳида тузиладиган Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Республика комиссияси шуғулланади. Унинг таркибига парламент қуйи палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилади.
Ушбу сиёсий жараёнда адлия оганларининг олдида қандай вазифа қўйилган?
Адлия вазирлигининг топшириға бўйича барча туман(шаҳар) адлия бўлимларининг энг муҳим вазифалардан бири Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг аҳоли қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда сайлов қонунчилиги юзасидан фуқароларни қизиқтирган ҳар қандай ҳуқуқий масалалар бўйича уларга тезкорлик билан маслаҳат бериш мақсадида адлия органлари томонидан “Сайлов ҳуқуқшуноси” номли тарғибот акциялари ташкил этишдан иборатдир.

photo_2019-04-26_17-48-40
Шу мақсадда, Навоий шаҳрида ташкил этилган сайловчилар билан учрашувда ҳам мазкур сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

photo_2019-04-26_17-48-45

Аҳолининг фуқаролар йиғинлари раислари сайловига оид ҳуқуқий тарғибот воситалари тарқатилди.