Bosh sahifa Yangiliklar Маданият вазири ўринбосарининг Навоийга ташрифи: қандай таклифлар илгари сурилди?

Маданият вазири ўринбосарининг Навоийга ташрифи: қандай таклифлар илгари сурилди?

0
фото: www.madaniyat.uz

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Навоий шаҳрида бўлиб, ҳудуддаги бир қатор маданият ва санъат муассасалари, таълим масканлари фаолияти билан танишди.

фото: www.madaniyat.uz
фото: www.madaniyat.uz

Жумладан, 1- ва 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларида олиб борилаётган таълим-тарбия жараёни, ушбу муассасаларда ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув дастурлари  кўздан кечирилди.

Шунингдек, Амфитеатр мажмуаси қошидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фаолияти ўрганилди. Вазир ўринбосари томонидан ушбу марказни алоҳида муассаса сифатида ташкил этиб,  тўгараклар сонини кўпайтириш, аҳолининг мазмунли маданий хордиқ чиқариши учун пухта лойиҳалар тайёрлаш таклифлари илгари сурилди.

Бундан ташқари, Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғига ҳам ташриф буюрилиб, бу ердаги кўнгилочар аттракционларни кўпайтириш ва буни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.

фото: www.madaniyat.uz
фото: www.madaniyat.uz

Ташриф давомида Навоий маданият ва санъат коллежи ҳамда вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳам бориб кўрилди.