Bosh sahifa Mualliflardan Маълумот: Ер солиғи ва унга оид масалалар

Маълумот: Ер солиғи ва унга оид масалалар

0

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи тўғловчилари

Мулк ҳуқуқи, егалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида ер участкаларига ега бўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил эимаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари ер солиғини тўловчилардир.

Уй-жой, яшаш учун мўлжалланмаган иморат ва иншооатлар мерос бўйича ўтиши билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи ва фойдаланиш ҳуқуқи ўтган ер участкалари учун ер солиғи мерос қолдирувчининг солиқ мажбуриятлари ҳисобга олинган ҳолда меросхўрлардан ундирилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи объекти

  1. Деҳқон хўжалиги юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишига бериладиган ер участкалари;
  2. Якка тартибда уй-жой қурилиши учун мерос қилиб қолдириладиган, умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари;

3.Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилиги юритиш учун берилган, шунингдек якка тартибдаги гаражлар егалланган ер участкалари;

  1. Хизмат юзасидан берилган чек ерлар;

5.Мерос бўйича, ҳадя қилиниши ёки олиниши натижасида уй-жой ва иморатлар билан биргаликда мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи ҳам ўтган ер участкалари;

  1. Қонун хужжатларида белгиланган тартибда мулк қилиб олинган ер участкалари;
  2. тадбиркорлик фаолияти юритиш учун фойдаланишга ёки ижарага берилган ер участкалари.

Кўп квартирали уйлар эгалланган ер участкалари солиқ солиш объекти  бўлмайди, 7-бандда кўрсатилганлари бундан мустасно.

   Ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади:

1.“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқаролар.

  1. уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг;
  2. I ва II гуруҳ ногиронлари. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади;
  3. ёлғиз пенсиянерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёҳуд ногирон боласи билан алоҳида уйда, квартирада ёки ётоқхонада бирга яшовчи пенсионерлар солиқ солиш мақсадида ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;
  4. боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;
  5. Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан юборилган ёки хизмат сафарига юборилган фуқаролар);
  6. шахслар – уларга якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида берилган ер ер участкалари бўйича – ер участкалари берилган ойдан кейинги ойдан эътиборан икки йил муддатга. (Мазкур имтиёз 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонунига асосан 2018 йилнинг 1апрелидан бошлаб бекор қилинди)

Солиқ кодексининг 290-моддаси биринчи қисмида белгиланган имтиёздар, бундан 6-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтган жисмоний жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур имтиёзлар солиқ тўловчининг танлаши бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкун.

       Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари Узбекистон Республикаси Президентининг карорига асосан тасдикланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиктисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги» ПҚ-3454-сонли қарорига асосан жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкаси 1,15 бараварга индексация килинди.

Солиқ ставкасини қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари

Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкалари учун ёхуд уйлар, дала ховли иморатлари, якка тартибдаги гаражлар ва бошқа иморатлар, иншоотлар, жойлар юридик шахсга еки якка тартибдаги тадбиркорга ижарага берилганда, шунингдек жисмоний шахсларнинг мулкида булган, яшаш учун мулжалланмаган жойлар эгаллаган ер участкалари учун жисмоний шахслардан ер солиғи юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тулаш учун белгиланган ставкалар буйича ундирилади хамда Солик кодексининг 290-моддасида курсатилган имтиезлар уларга нисбатан татбик этилмайди.

Жисмоний шахс еки оилавий корхона ер участкасидан унда жойлашган уйда истикомат килиш билан бир вактда товарлар ишлаб чикариш(ишлар бажариш,хизматлар курсатиш) учун фойдаланган такдирда, ер солиғи жисмоний шахслар учун белгиланган ставка буйича туланади.

      Солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби

Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ кодексининг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.

              Ер солиғи суммаси ва уни тўлаш муддатлари кўрсатилган тўлов хабарномаси давлат солиқ хизмати органи томонидан жисмоний шахсларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки тўлов хабарномаси олинганлиги ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.

Йил мобайнида ажратилган ер участкалари учун ер солиғи жисмоний шахслар томонидан ер участкаси ажратилганидан кейинги ойдан эътиборан тухтатилади(камайтирилади).

Ер солиғи буйича имтиезлар белгиланган такдирда, имтиёз хукуки вужудга келган ойдан эътиборан тўланмайди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ун икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат руйхатидан ўтган такдирда, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан утган санадан эътиборни қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган еки уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолияти амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Белгиланган тартибда берилган ер участкалари учун ер солиғи ер участкасидан фойдаланиш фактидан қатъий назар, жисмоний шахслар томонидан тўланади.

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғини солиқ даври учун тўлаш ҳисобот йилнинг 15 октябрига қадар амалга оширилади.

Навоий вилоят ДСБ Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.