Bosh sahifa Yangiliklar МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШЛАР НАТИЖАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

МАНЗИЛЛИ ЎРГАНИШЛАР НАТИЖАСИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

0

Хабарингиз бор, маҳаллаларда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритилаётган бўлиб, мазкур рўйхатларга киритилган ижтимоий-ҳуқуқий ва моддий кўмакка муҳтож бўлган аҳоли қатлами билан доимий равишда ишланмоқда. Хусусан, депутатлар томонидан ҳам бу борада саъй-ҳаракатлар амалга оширилаяпти.

Мен депутатликка сайланган ҳудудлар дислокациясига Хатирчи туманидаги “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам киради. Бу маҳаллада бугунги кунда 2300 дан ортиқ аҳоли 595  оилада истиқомат қилади. Маҳалла Хатирчи туманининг энг обод ҳудудларидан биридир.

Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти партия ташкилоти Кенгаши раиси А.Жалилов билан бирга Хатирчи туманидаги Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан танишилиб, ҳудуддаги муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан суҳбат ўтказилди. Шу кеча-кундузда маҳалладаги қайси бир хонадонга борманг, улар томорқа, иссиқхона, чорва молларини кўпайтириб боқиш, деҳқончилик ишлари билан шуғулланишаётганини кўрасиз.

Жорий йилда маҳаллада “Аёллар дафтар”ига киритилган 6 нафар хотин-қизларга банкдан имтиёзли асосда кичик кредит олиб берилган, 3 нафар хотин-қиз жамоат ишларига жалб этилган. Қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатлари асосида 21 нафар ёшларга 25 сотихдан ер берилиб, картошка экишлари учун уруғ билан таъминланган. Айни кунларда помидор экиш ҳам йўлга қўйилади.

Томорқа маданиятини яхши йўлга қўйган оилалардан бири Б.Орзиқулов ва О.Эргашевалар хонадонида амалга оширилган ишлар билан танишилди. Шу куни мазкур ҳудудда яшовчи, турмуш ўртоғи вафот этган ва бугунги кунда 4 нафар фарзандини улғайтираётган ёлғиз она оиласига борилиб, оила аъзоларининг яшаш шароити ўрганилди ва моддий ёрдам кўрсатилди.

Фарҳод ЭРНАЗАРОВ, Хақл депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, “Trayding servis” МЧЖ таъсисчиси.