Bosh sahifa Mualliflardan МАРКАЗДА ЯНА БИР ХИЗМАТ

МАРКАЗДА ЯНА БИР ХИЗМАТ

0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 698-сонли қарорининг 1-иловасига асосан, электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини(ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга Давлат хизматлари марказлари орқали электр энергиясини ҳисобга олиш ҳисоблагични ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.

Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали  орқали кўрсатилади. 

Бунда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси  ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини «Ўзстандарт» агентлигининг давлат метрология хизмати органларида қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари барча жараёнларда ҲЭТК билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға қўйишни амалга оширади. Метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади. 

Электр энергиясини ҳисоблаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги ҳамда электр энергиясини ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган тизимига мос келадиган ҳисобга олиш ускуналаридан фойдаланилиши шарт.

Давлат хизматлари марказлари, ҲЭТК, Бюро ва метрология хизмати ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.

 Ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги:

жисмоний шахслар учун — 8 йил;

юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.

Ҳисобга олиш ускуналарига 2019 йил 1 ноябрга қадар расмийлаштирилган қиёслаш сертификатларининг амал қилиш муддати ўз кучида қолади. 

ҲЭТК ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин талабгорни ҳисобга олиш ускунасини даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради.

Талабгорлар (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

 Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун:

жисмоний шахслардан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи;

ҲЭТКдан (маиший эхтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг15 фоизи;

юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Бунда ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади.

И.РАЖАБОВА,  Зарафшон шаҳар Давлат хизматлари маркази мутахассиси