Bosh sahifa E'lonlar «Mersedes-bens» эгасига айланинг!

«Mersedes-bens» эгасига айланинг!

0

“Jahon Trans Avto” МЧЖ нархи ошиб бориш тартибида ўтказиладиган

аукцион савдоларига таклиф этади!

* Аукцион савдосига Навоий вилоят Ҳокимлиги ишлар бошқарувчисининг 11.09.2018 йилдаги 13-13/2230-сонли буюртманомасига  асосан, давлат белгисиз бўлган техник носоз Mersedes-bens 1228 русумли автотранспорт воситаси қўйилмоқда.  Бошланғич баҳоси – 69 082 073 сўм.  

Савдо 2018 йил 15 октябр куни соат 12:00 дан бошлаб ўтказилади.

Аризалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Автотранспорт воситалари (мулклар) мазкур савдода  сотилмаган тақдирда 2018 йил давомида ҳар душанба куни соат 11:00 да ўтказиладиган аукцион савдоларига  қўйилади. Аризаларни қабул қилиш савдодан бир кун олдин соат 12:00 да тўхтатилади.  Талабгорлар  мулк ҳолати бўйича ташкилот вакиллари иштирокида бевосита жойига бориб танишиши мумкин. Савдо ғолиби сотувчи билан аукцион ўтказилган кундан бошлаб 5 банк куни ичида олди-сотди шартномасини тузиши лозим. Талабгорлар  10 фоизлик закалат пулини  мулк номини кўрсатган ҳолда қуйидаги ҳисоб рақамга тўлайди. Талабгорларга кўрсатилаётган хизматлар учун қўшимча равишда ҳақ олинади.

  “Савдо ташкилотчиси”  ҳисоб рақами  20208000900565105001, МФО 01007, ИНН 303717852 АТ “Алоқа  банк” Навоий филиали. Савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар Жасорат кўчаси 22-уй.

Гувоҳнома № 11.  RTR-2644 Мурожаат учун тел: (93) 316-51-11