Bosh sahifa Jamiyat МИБ ТОМОНИДАН УЙИ БУЗИЛГАН ФУҚАРОГА КОМПЕНСАЦИЯ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

МИБ ТОМОНИДАН УЙИ БУЗИЛГАН ФУҚАРОГА КОМПЕНСАЦИЯ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

0

Навоий шаҳар ҳудудида яшовчи Г.Ганиеванинг яшаш хонадони мажбурий тартибда бузилиб, унга компенсация берилиши пайсалга солиниб келинаётган эди. МИБ ходимлари унинг жонига оро киришди.

Хусусан, ФИБ Кармана туманлараро судининг ижро варақасига асосан ҳокимият идораларидан фуқаро Ганиева Гулнора Ачиловна фойдасига 186 062 987 сўм компенсация ва 1 000 000 сўм етказилган маънавий зарар ундирилиши белгиланган эди. 

МИБ Навоий шаҳар бўлими давлат ижрочиси М.Мухторов томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 186 062 987 сўм компенсация ҳамда 1 000 000 сўм маънавий зарар пуллари ундирилиши тўлиқ таъминланиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.    

Г.Ганиева МИБ ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирган.