Bosh sahifa Jamiyat МИЛЛИЙ ПАЛАТА ТОМОНИДАН ШИФОКОРЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

МИЛЛИЙ ПАЛАТА ТОМОНИДАН ШИФОКОРЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

0

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари эндиликда “Шифокорларни ҳимоялаш бўйича тавсиялар”га эга бўлишди.Мазкур ҳужжат 2020 йилнинг февралида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган.

“Сўнгги вақтларда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳуқуқий жавобгарлик ва масъулиятлари муҳокама қилинганда, асосийэътибор беморларга қаратиб келинарди. Бугунги кунга келиб, беморлар билан тенг равишда айнан шифокорлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва шарафини самарали ҳимоя қилишининг ҳуқуқий механизмига эҳтиёж сезилмоқда” деб ҳисоблайди Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изамов.

Шифокорларўз хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқларининг аниқ ҳимоя механизмларига эҳтиёж сезишларига, охирги вақтлардаги шифокорлар устидан шикоят қилиш билан бир қаторда, уларни ҳақоратлаш, ҳатто тан жароҳатлари етказиш ҳолатларининг кўпайиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда.

Мазкур муаммонинг долзарблигиниинобатга олган ҳолда, Миллий палата томонидан халқаро тажрибалар, жумладан Россия Федерациясининг машҳур педиатр ва жарроҳи Леонид Рошал бошчилигидаги соғлиқни сақлашМиллий палатаси томонидан ишлаб чиқилган шифокорларни ҳимоялаш бўйича “Практикум”,мазкур йўналишда қўллаш мумкин бўлган Ўзбекистон Респуликасидаги мавжуд ҳуқуқий-меъёрий таянч ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Респуликасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги   Кодекси, мамлакат “Жиноят кодекси” Республика Олий судининг 1992-йилдаги “Фуқаролар ва ташкилотларнинг шаъни ва қадр-қиммати, иш фаолиятидаги обрўсини ҳимоя қилиш қонунчилигини суд амалиётида қўллаш тўғрисда”ги 5-сонли Пленуми қарори ҳамда бошқа ҳужжатлар ўрганилди ва таҳлил қилинди.

Натижада, шифокорлар амалиётида вужудга келадиганнизоли вазиятларда, давлатимизда қонунни ҳимоя қилишборасида  мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида,қандай йўл тутишнинг кетма-кетлиги акс эттирилган ҳужжатга эга бўлишди.

Юқорида келтирилган муаммолар орасида шифокорларни ҳақоратлаш, тан жароҳати етказиш, шифокорларнингвидеотасвири ва аудио овозини ёзиб олиш, шифокорлар тўрғисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар хамда ҳақоратларни интернет тармоқларида тарқатиш, ёки бошқа салбий ҳолатларни таъқиқлаш кўрсатиб ўтилган.

“Шифокорларни ҳимоялаш бўйича амалий тавсиялар” билан Миллий палатанинг расмий сайтида ўзбек ва рус тилларида танишиш мумкин.

Фарход Курбонов, Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, Инновацион соғликни сақлаш миллий палатаси Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси директори.