Bosh sahifa Mualliflardan Мобил автобусда 5 кун

Мобил автобусда 5 кун

0

Қатор имкониятлари билан турли хизматлар кўрсатадиган мобил автобусда давлат хизматлари маркази ходимлари 5 кун давомида Навоий вилоятининг олис чўл ҳудудлари бўлган Томдибулоқ, Кереготов, Узунқудуқ, Кўкпатас, Даугизтау ва Мурунтау овулларида бўлиб,  фуқароларининг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини ўрганиш баробарида уларга 40 турдан зиёд давлат хизматларини кўрсатдилар. Навоий вилояти марказидан 250-300 км узоқликда жойлашган овулларда ташкил этилган сайёр қабул ва учрашувлардан аҳоли мамнун бўлди.

Халқ билан мулоқот чинакамига унинг дарду ташвишларига шерик бўлгандагина ўз натижасини беради. Шу боисдан чўл шароитида фаолият юритаётган мактаблар, мактабгача таълим муассалалари, корхона ва ташкилотлар, кутубхоналар ва маданият уйларидаги камчилик ва муаммолар ҳам бирма-бир ўрганилди. Ҳудудда аҳолининг хотин-қизлар, ёшлар, ижтимоий кўмакка муҳтож қатлами мурожаатларига алоҳида эътибор қаратилди, аҳоли турмуш ташвишлари ечимига кўмаклашилди.

photo_2019-04-19_10-18-17

Ташкил этилган сайёр қабул ва учрашувлар анчадан буён шаҳар ёки вилоят марказига кела олмаётган одамлар учун айни муддао бўлди. Боиси, одамларга «қандай муаммонгиз бор», деган савол билан юзланишнинг ўзи аввал такрорланмаган ҳолат-да. Юзма-юз қилинаётган мулоқотлар ўз натижасини бераётгани боис  6 та олис чўл ҳудудида 500 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди, тегишли ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Хуллас,  5 кун  ўтказилган сайёр ҳизмат давомида чўл ҳудудида яшаётган 136 нафар фуқаронинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи жойида қаноатлантирилди. Демак, юртдаги ислоҳотлар ҳатто энг олис овуллар одамларини яшашга бўлган иштиёқини оширмоқда. Мухтасар айтганда, аҳолига яқинлашсакгина, унинг дарду ташвишларига шерик бўла олсакгина, уларнинг ҳаётидан розилигига гувоҳ бўламиз.

Аслиддин Худояров, ДХА Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.