Bosh sahifa Yangiliklar Муддати ўтган қарздорлик тўлиқ ундирилди

Муддати ўтган қарздорлик тўлиқ ундирилди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси Зарафшон шаҳар бўлими  томонидан электр энергияси ва табиий газдан муддати ўтган карздорликлар доимий ундириб келинмоқда.

Жумладан, “Навоий ҲЭТК” АЖ билан “Юггазстрой” акциядорлик жамияти ўртасида 01.07.2018йил “57/558-сонли бевосита  хўжалик алоқалари асосида улгуржи истеъмолчиларига электр энергияси бериш ва қабул қилиш юзасидан 2018 йил 31 декабригача шартнома тузилган.

Мазкур шартноманинг 3.6-бандига асосан ҳисоб-китоб қилиш даври бошлангунинига қадар олдиндан тўлаши кўрсатилган бўлсада, 2019 йил 1 март ойи ҳолатига истеъмол қилинган электр энергия тўловлари амалга оширилмаган. Натижада, “Юггазстрой” акциядорлик жамиятидан электр энергияси истеъмолидан бўлган 23 000 000 (йигирма уч миллион) сўм муддати ўтган карздорликни ташкил қилади.  

Жорий йилнинг 14 март куни МИБ зарафшон шаҳар бўлими томонидан Хоразм вилояти, Урганч туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожжат килди. 2019 йилнинг 12 апрель куни   Урганч туманлар аро иқтисодий судининг хал килив қарорига асосан “Юггазстрой” акциядорлик жамиятидан “Навоий ҲЭТК” АЖ фойдасига 23 000 000 (йигирма уч миллион) сўм муддати ўтган қарз ва олдиндан туўланган 16.218 сўм почта харажати ундириш юзасидан қарор қабул қилган.

2019 йил 20 октябргача ушбу мудддати ўтган қаздорлик тўлиқ ундирилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги  Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилоят бошқармаси  Зарафшон шаҳар бўлими