Bosh sahifa Jamiyat Мурод Ражабов бошчилигидаги “Замон нафаси” театр студияси навоийликларни хушнуд этди

Мурод Ражабов бошчилигидаги “Замон нафаси” театр студияси навоийликларни хушнуд этди

0

14-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов бошчилигидаги “Замон нафаси” театр студияси воҳамизда ижодий сафарда бўлди.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорликда ташкил этилган мазкур учрашувларда Навоий шаҳри ҳамда Кармана тумани маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар, махсус рўйхатдан чиқарилган шахслар ва эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари, таълим муассасаларидаги ўқувчилар ва  ҳарбий хизматчилар қамраб олинди.

photo_2018-09-17_08-18-22Ижодий кечаларда театр студиясининг иқтидорли актёрлари ижросидаги келажак авлод тарбиясини мустаҳкамлашни тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари барчанинг эътиборини тортди.