Bosh sahifa Yangiliklar Мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топди

Мурожаатларнинг аксарияти ижобий ечим топди

0

Учқудуқ туман раҳбарларининг олис овулларга бориб, аҳоли айниқса ёшлар билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни тинглаб, кўпчилигига ечим топиши анъанага айланган.

Туман ҳокими С.Хамроев ташаббуси билан туман раҳбарларининг бу галги манзили Учқудуқ марказидан 70 км. олисда жойлашган Қулқудуқ, Мингбулоқ овуллари бўлди.
Ҳоким ва ёшлар учрашувларида асосан иш билан банд бўлмаган, муаммоси бор бўлган ёшлар ва овуллар аҳолиси иштирок этди.

IMG_20200311_090733_437

-Тўғри, туманда ишсизлик 6,4 фоизни — вилоятда энг паст кўрсаткични ташкил қилади. Лекин бир нафар ҳам доимий иш билан банд бўлмаган фуқаронинг борлигини фавқулодда ҳолат деб қарашимиз керак, — дея сўз бошлади туман раҳбари С.Хамроев. — Негаки, ҳудудда имконият катта, яйловлар ҳадсиз, мол чорвачилиги билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар мавжуд.
Шундан келиб чиқиб, овуллар аҳолисига, ишсиз ёшларга имтиёзли шартларда кредитлар олиш, ўз ишини йўлга қўйиш истагини билдирганларга батафсил тушунчалар берилди.
Аниқ факт ва рақамлар асосида маълумотга эга бўлган фуқароларнинг кўпчилиги кредит олиш истагини билдиришди. Ҳужжатларни расмийлаштиришда туман ҳокимлиги, банк мутасаддилари яқиндан ёрдам берадиган бўлди. 20 га яқин мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

-Овулда пойабзал тузатиш устахонасини очиш таклифини билдирдим, -деди Қулқудуқ овули фуқароси Марат Маханов. -Менга туман ҳокимининг кўмагида 5 млн. сўм маблағ имтиёзли шартларда ажратиладиган бўлди. Яқин кунларда устахона фаолиятини йўлга қўйиб, ҳам овулдошларим оғирини енгил қилмоқчиман ҳам ўзимни иш билан банд этмоқчиман.
Мулоқотларда асосан, ҳудуд имкониятидан келиб чиқиб, мол чорвачилиги билан шуғулланиш, имтиёзли кредит шартлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.

Бир сўз билан айтганда, эркин ва очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувдан аҳоли айниқса, ёшлар ўзига катта таассурот ва келгуси ҳаёт тарзи учун йўлланма олишди, десак муболаға бўлмайди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.