Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳор пости энди йўқ!

Навбаҳор пости энди йўқ!

0

Президентимизнинг Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Навоий вилоятидаги мавжуд йўл-патруль хизмати масканлари олиб ташланмоқда.

Навбаҳордан Кармана туманига кириб келишда ўрнатилган пост маскани фаолиятини тўхтатди. Бугунги кунда постдаги йўл белгилари ҳамда бетон тўсиқлар олиб ташланган.

Ушбу масканда эрталаб ҳамда кечқурун қатнов тиғиз бўлган пайтларда тирбандликлар юзага келиб, бу кўпчилик аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётганди.

Вилоятимиз ҳудудидаги яна қайси постларнинг фаолияти тўхтатилди? Кармана, Қизилтепа туманлари ҳудудидан ўтувчи автомагистралда нима гап? Тез орада бу ҳақида маълум қиламиз.