Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳор туман Давлат хизматлари маркази фаолияти республикада эътироф этилди

Навбаҳор туман Давлат хизматлари маркази фаолияти республикада эътироф этилди

0

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Давлат хизматлари агентлиги тизимида жорий этилган ходимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизми асосида 2018 йилнинг якуний натижалари эълон қилинди.

Баҳолаш жарёнида ҳудудлардаги марказлар фаолиятининг истиқболи йўлида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келаётган ходимлар аниқланди.

Навбаҳор тумани Давлат хизматлари маркази директори Комил Нурназаров ҳам ана шундай меҳнати эътироф этилганлардан. Шуни таъкидлаш жоизки, республика бўйича фақат уч вилоятдан ходимлар меҳнати алоҳида эътиборга олиниб, тақдирланди.

Самимий ва фидокорона меҳнати билан халқимизнинг давлат хизматларига бўлган ишончи ва ҳурматини юқори боскичга олиб чиқишга қўшган ҳиссаси учун, шунингдек, меҳнат жамоасида ташкилотчилик ва фидоийлик фазилатларини намоён этиб келаётганлигини инобатга олиб Навоий вилояти Навбаҳор тумани Давлат хизматлари маркази директори Комил Нурназаров Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаевнинг  фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Уни Агентликнинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тошев топширди.

— Бу эътироф менга жуда катта маъсулият юклайди, дейди Комил Нурназаров. — Меҳнатим қадрланганидан хурсандман. Авваламбор, бу рағбатнинг марказ жамоаси учун берилган, деб биламан. Бундан кейин ҳам Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ билан бирга бўламиз. Одамлар дарду ташвиши билан яшаш, уларнинг давлат хизматларига бўлган эҳтиёжини керак бўлганида жойига бориб қаноатлантирамиз.,

Бежизга, меҳнат қилган элга азиз бўлади, деб айтишмайди. Хулоса  қиладиган бўлсак, эътироф ва рағбат ходимлар иш унунмдорлигига ижобий таъсир этадиган энг кучли восита эканлигига яна бир бор амин бўласиз.

АЛИШЕР НУРМАМАТОВ, Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси кадрлар бўлими бош масалаҳатчиси.