Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳор туманидаги янги масжид бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни сиғдира олади

Навбаҳор туманидаги янги масжид бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни сиғдира олади

0

Навбаҳор туманидаги Қалқонота қишлоғида “Шайх Абул Ҳасан Харақоний” жоме масжидининг янги биноси қуриб битказилди.

Қадамжонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев, туман ҳокими Л.Облоқулов ҳамда маҳалла фаоллари ва масжид жамоати вакиллари иштирок этишди. Маросим давомида масжид биносини қайта қуришида иштирок этганлар ҳаққига дуо қилинди.

1 гектар майдонни эгаллаган муқаддас маскан хонақоси бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни сиғдира олади. Бир йил давомида қайта қурилган объект таркибидан замонавий таҳоратхона, фаввора ва ҳовуз ўрин олган.

Бугунги кунда масжиддан беш вақт азон садолари янграмоқда ҳамда жума ва таровеҳ намозлари адо этилаяпти.