Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳорда 800 миллион сўмлик мусиқали фаввора барпо этилди

Навбаҳорда 800 миллион сўмлик мусиқали фаввора барпо этилди

0

Навбаҳор тумани “Бешработ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги маданият ва истироҳат боғида мусиқали фаввора фойдаланишга топширилди. “Шарқ қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти бунёдкорлари томонидан 800 миллион сўм маблағ эвазига барпо этган фавворадан 15 метр баландликка отилиб турадиган сув мусиқа оҳанглари ва ранг-баранг чироқлар шуъласига уйғунлашиб, камалак мисол бетакрор манзара ҳосил қилади. Бу маскан эндиликда аҳолининг севимли сайилгоҳига айланади.