Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳорда Африка туяқушлари парваришланмоқда

Навбаҳорда Африка туяқушлари парваришланмоқда

0

Навбаҳор туманидаги  “Моҳинур Паризод” масъулияти чекланган жамияти паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган вилоятимиздаги истиқболли корхоналардан бири саналади.

Бугунги кунда мазкур корхонада 20 минг бош бройлер жўжа, АҚШ, Ҳиндистон, Германия, Япония каби дунёнинг жами 7 та давлатидан келтирилган 200 бош наслли товуқ ҳамда 500 бош бедана парваришланмоқда.

IMG_0820

Бундан ташқари, МЧЖда ҳозирда 70 та Африка туюқушли ҳам боқиляпти. Келгусида мазкур паррандаларни янада кўпайтириб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.