Bosh sahifa Jamiyat НАВБАҲОРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН 3 ТА ЙИРИК ФАБРИКАДА 2000 ТА ИШ ЎРНИ БЎЛАДИ

НАВБАҲОРДА ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН 3 ТА ЙИРИК ФАБРИКАДА 2000 ТА ИШ ЎРНИ БЎЛАДИ

0

Ким янги иш ўрни яратаяпти, ким қандай тадбиркорликка қўл урган, қайси ҳудудда қанақа фабрика ёки мини цех қурилаяпти, қайси тадбиркор кўп тармоқли ёки ким оилавий корхона очган. Давлат хизматлари марказида бу маълумотлар ҳали жамоатчиликка маълум бўлмай туриб аён бўлади. Чунки, 100 дан ортиқ давлат хизмати билан аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларига ечим топаётган идора ҳар томонлама қулайлиги ва шаффофлиги, замонавий биноларда фаолият олиб бораётгани билан халқ ичига кирди.

Навоий вилояти Навбахор туманидаги Давлат хизматлари маркази. Маҳаллий тадбиркор Илҳом Абдурайимов илк бизнесига гувоҳнома олиш учун марказга мурожаат қилди. 15-20 дақиқа ичида ишбилармон ўз фаолиятини давлат рўйхатдан ўтказди. Бугун тадбиркор қураётган фабрикасида соф пахтадан кийим кечаклар ишлаб чиқаришни кўзламоқда. Мулкдор геодезия ва архитектура ишлари учун давлат хизматига биргина мурожаати билан кифояланди. Марказда бундай хизматлар жорий йил ҳисобидан 6 минг 500 дан ортган.

Навбаҳор тумани ДХМ бош мутахассиси Умиджон Тўраевнинг таъкидлашича, уларнинг 160 таси юридик мақомга эга корхоналардир. Пандемик вазиятда ҳам жорий йилнинг май ойида 50 дан ортиқ маъсулияти чекланган жамият ўз фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказган. Биргина туманимизда 3 та тикувчилик фабрикасининг ишга тушаётгани ва унда қарийб 2 минг хотинғ қизлар ишли бўлиши одамни қувонтирадли, дейди мутахассис.

Мана ўша фабрикалардан бири. Пандемия шароитида ҳам объектда қурилиш ишлари тўхтамади. Туманнинг Бешробот маҳалласида қад кўтараётган мазкур ишлаб чиқариш корхонасида тадбиркор ҳам 200 нафар хотин-қизни ишли қилади, ҳам қишлоққа саноат олиб киради. У инвесторларга Давлат хизматлари маркази томонидан кўрсатилаётган фаолликдан миннатдор. Қувонарлиси, битта фуқаролик паспорти билан иш битаяпти, 15 дақиқа ичида тадбиркорлигимни тасдиқловчи гувоҳномам қўлимда бўлди,- дейди Илҳом Абдурайимов.

Худди шундай фабрика туманнинг “Қалконота” маҳалласида ҳам қурилмоқда. Ҳадемай мазкур фабрикада бир неча юзлаб хотин-қизлар тикув дастгоҳларида ўз ишларини бошлайдилар. Бандлик тизимининг берган маълумотларига кўра, бу ҳудудларда иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар кўрсаткичи баланд. Шу боисдан ҳам саноат корхонаси айнан шу қишлоқда қад кўтармоқда. Маҳаллий инвестор Шерали Назаров ҳам тайёр кийим кечакларни ташқи ва ички бозорга чиқаришни мақсад қилган.унинг айтишича, мазкур фабрикада 2 навбатда 800 нафар хотин-қиз ўз иш ўрнига эга бўлади. Хулоса шуки, бугун тадбиркорнинг нақдини ва вақтини тежаётган давлат хизматлари маркази ҳар бир ҳудудда уларнинг барча мурожаатларига ижобий ечим топиб беришга тайёр.

ДХА Навоий вилояти бошқармаси ахборот хизмати.