Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилганидан халқ норози

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилганидан халқ норози

0

Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи зовурда халқ томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 14 йилдан буён фойдаланиб келинаётган кўприк ўтган ҳафта ирригация корхонаси томонидан қазиш ишлари вақтида бузиб ташланган.

Халқнинг қаршилигига қарамасдан амалга оширилган мазкур иш юзасидан аҳоли туман масъулларига мурожаат қилган бўлсада, бугунгача масала ҳал этилгани йўқ.

photo_2019-02-19_20-04-52

Маълум бўлишича «Ғужбоғтепа»  маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган шу номдаги қишлоқда 82 та хонадон мавжуд. Бу ерлик ўқувчилар қўшни маҳаллалардаги 21- ҳамда 8- сонли мактабларда ўқишади. Илгари улар таълим муассасаларига кўприк орқали яқин йўлдан боришган бўлса, эндиликда яна 2,5 километр ортиқча юришга мажбур. Баъзи ота-отаналар эса қор-ёмғирли кунларда фарзандини мактабга жўнатмаяпти. Мактабга бораётганлар эса зовур ичидан ўтиб-қайтишмоқда.

photo_2019-02-19_20-05-03

photo_2019-02-19_20-05-18

­- Зовур 2002 йилда қазилган, ­- дейди биз билан суҳбатда ғужбоғтепалик Шамсиддин Хидаев. ­- Ўзимизга қулай бўлиши учун 2005 йилда икки қишлоқ орасида кўприк қурганмиз. Бу зовурнинг сув йўлига ҳеч қандай халақит бермасди. Қолаверса, ҳар йили қазизиш ишларида кўприкка тегинишмасди. Буй йил негадир уни олиб тшлашди. Халқ норози. Буни туман ҳокимлигига ҳам айтганмиз. Бугунгача ҳеч қандай ўзгариш йўқ.

Вазият билан танишар эканмиз халқнинг оғирини енгил, юзлаб инсонларнинг узоғини яқин қилган кўприкни қайта  тиклаш талаби ҳақли эканлигига гувоҳ бўлдик. Умид қиламизки мутасаддилар Ғужбоғтепага келиб, масалани тезда бартараф этишади.