Bosh sahifa Mualliflardan Навбаҳорда маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари...

Навбаҳорда маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари давлатга қайтарилди

0

Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментни Навбаҳор туман бўлими томонидан 2019 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги 44-сонли Қарорга асосан маҳалла фуқаролар йиғинида текширув ишлари амалга оширилди. Натижада бирқатор маҳаллаларда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Хусусан, “Янгийўл” МФЙ яшовчи фуқаролардан 2 ёшгача бола парваришида бўлган оналарга, 14 ёшгача болали оилаларга нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам пули тайинланиши ва тўланиши текширилганда МФЙ раиси ва  масъул котиби  котиби томонидан 2017-2018 йиллар давомида жами 15 та ҳолатда 11,5 миллион сўмдан ортиқ маблағлар қарор талабларига зид равишда ортиқча ҳисобланиб, тўлаб берилганлиги аниқланган.

Олиб борилган терговга қадар текшириш харакатлари давомида бюджетга етказилган зарар суммаси тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Навбаҳор туман маъмурий суди томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилди.

Ҳ.ЭШМУРАДОВ, ИЖҚК Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.