Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳорда “Орзулар шаҳри” қад ростлайди

Навбаҳорда “Орзулар шаҳри” қад ростлайди

0

Навбаҳорда “Шохжаҳон шамшири” хусусий корхонаси томонидан “Орзулар шаҳри” деб номланган 5 қаватли, 35 та хонадондан иборат 10 та бир хил, 2 та ўзгача кўринишдаги уй қад кўтариши режалаштирилган.

Қурилиш майдони учун туман марказидаги “Истиқлол” қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи атрофидан ер танланган бўлиб, замонавий услубдаги арзон уй-жойлар мажмуасининг умумий қиймати 50-60 миллиард сўм атрофида баҳоланмоқда. Ҳар бир хонадоннинг нархи эса 80 миллиондан 200 миллион сўмгача бўлиши айтилмоқда.

Хонадонларда барча маиший шароитлар яратилиб, коммуникация тизимлари билан таъминланади. Ҳовлида эса деҳқон бозори, мактабгача таълим муассасаси, дорихона, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, замонавий озиқ-овқат маҳсулотлари дўкони, жоме масжиди барпо этилади. Шунингдек, бу ердан болалар майдончаси ва бошқа объектлар ҳам жой олади.