Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳорда “Сафари-парк” ташкил этилади

Навбаҳорда “Сафари-парк” ташкил этилади

0

Мазкур ташаббус тумандаги “Страус фарм Навбаҳор” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.

“Сафари-парк” учун бугунги кунда 59 гектар ер ажратилган. Мазкур паркка Африкадан туяқушдан ташқари, яшаш шароити ҳудуд иқлимига мос келадиган зебра, кенгуру каби ноёб ҳайвонлар келтирилади. Лойиҳа 2020 йилда фойдаланишга топширилади.

IMG_0793

Қайд этиш лозим, яқинда мазкур МЧЖ томонидан “Туяқушчиликни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, кўпайтириш: муаммолар ва ечимлар” мавзусида семинар-тренинг ўтказилиб, унда Жанубий Африкадан келган инвестор Герт Томас Ферреира иштирок эган эди.