Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳорда ўн тўрт йил сарсон бўлган кўчмас ...

Навбаҳорда ўн тўрт йил сарсон бўлган кўчмас мулк ўз эгасини топди

0

Навбаҳор туман,  “Учтут” қишлоғидаги  очиқ турдаги “Қалқон ота” ҳиссадорлик жамиятига қарашли савдо дўкони биноси учун  давлат ордерига асосан 2000 йилда Навбаҳор туман Ер ва бино-иншоотлар давлат кадастри хизмати томонидан кадастр ҳужжати расмийлаштириб берилган.

“Қалқон ота” ҳиссадорлик жамияти томонидан ушбу савдо дўкони гаровга қўйилган ҳолда собиқ АТ “Пахта банк” Кескантерак бўлимидан 2005 йилда кредит маблағлари олиниб,  кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловлари ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли,  мазкур савдо дўкони   АТ “Пахта банк” Кескантерак бўлими ихтиёрига ўтган ва  банк бошқарувчиси Х. Муртазоев ва “Мухтор ота” фермер хўжалиги  раиси Н. Рўзиевлар ўртасида 20.05.2005 йилда тузилган 1-сонли шартномага кўра гаровдаги савдо дўкони 2 миллион 480 минг сўмга “Мухтор ота” фермер хўжалигига сотилган ва фермер хўжалиги томонидан банкдаги  ҳисоб рақамга 2 млн. 480 минг сўм “гаровга олинган савдо дўконини шартномага асосан сотиб олиш учун” мазмунида ўтказиб берилиб, бинонинг “Мухтор ота” фермер хўжалиги томонидан қабул қилиб олинганлиги тўғрисида 2-сонли
счёт-фактура тузилган.

Бироқ “Мухтор ота” фермер хўжалигининг савдо дўконига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш йиллар давомида ҳал этилмасдан қолиб кетган ,   18.09.2018 йилда туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан рад жавоби берилган.

Шунингдек, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг 14.09.2018 йилдаги  996-сонли маълумотномасида  ҳам ҳозирги кунда савдо дўкони биносига бўлган мулкий ҳуқуқ собиқ очиқ турдаги “Қалқон ота” ҳиссадорлик жамиятига тегишли эканлиги кўрсатилган.

Сарсон бўлган “Мухтор ота”  туман адлия бўлимига мурожаат қилишга мажбур бўлди. Тўпланган ҳужжатларга кўра, очиқ турдаги “Қалқон ота” ҳиссадорлик жамиятига қарашли бўлган  “Учтут” қишлоғидаги  савдо дўкони биноси  ҳақиқатан ҳам 20.05.2005 йилда 1-сонли шартномага асосан 2 млн. 480 минг сўмга собиқ АТ “Пахта банк” Кескантерак бўлими томонидан “Мухтор ота” фермер хўжалигига сотилган ва бино қабул қилинганлиги тўғрисида 2-сонли счёт-фактура тузилган.

Фуқаролик кодексининг 481-моддасида: “Кўчмас мулкни сотиш шартномасига биноан кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқининг сотиб олувчига ўтганлиги давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Шу боис, собиқ очиқ турдаги “Қалқон ота” ҳиссадорлик жамиятига қарашли бўлган  “Учтут” қишлоғидаги савдо биносини  2005 йилда тузилган 1-сонли шартномага кўра сотилган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини “Мухтор ота” фермер хўжалигига ўтишини давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш ҳақида Навбаҳор туман маъмурий судига ариза киритилиб, туман маъмурий суди томонидан Навбаҳор туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг ҳаракатини ноқонуний деб топиш ва собиқ очиқ турдаги “Қалқон ота” ҳиссадорлик жамиятига қарашли бўлган “Учтут” қишлоғидаги савдо биносини сотиш бўйича 20.05.2005 йилда тузилган 1-сонли шартномани ва сотилган кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини “Мухтор ота” фермер хўжалигига ўтишини давлат кадастр рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги ариза кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ва ўн тўрт йилдан буён чўзилган муаммо ҳал этилди.

Умид  СУВОНОВ, Навбаҳор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси