Bosh sahifa Yangiliklar Навбаҳорда янги дам олиш маскани ишга тушди

Навбаҳорда янги дам олиш маскани ишга тушди

0

Навбаҳор туманида “Алмас сой” дам олиш маскани иш бошлади. “Учтут жавоҳир тошлари” МЧЖ ташаббуси билан 2 миллиард сўмлик лойиҳа асосида  ташкил этилган янги меҳмонхонада меҳмонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Экотуристик мажмуа ўзига хос табиатга эга Қирқ қозон дарасида жойлашган бўлиб, бу ерда бир вақтнинг ўзида 100 нафардан ортиқ туристларга хизмат кўрсатилади.

56276013_1981218262007042_6665922928544055296_n

Янги дам олиш маскани туманда экотуризмни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.