Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳордаги 4-боғча ходимларининг 5 ойда 10 дан ортиқ ташкилотга шикоят аризаси билан...

Навбаҳордаги 4-боғча ходимларининг 5 ойда 10 дан ортиқ ташкилотга шикоят аризаси билан мурожаат қилишига сабаб нима?

0

Жамиятдаги айрим фаол қатлам ­– хато ва камчиликларни рўй-рост гапиришдан чўчимайдиган фуқароларга тўғрими-нотўғрими баъзан “порталчи”,  дея ҳукм чиқарамиз. Аслида, бугунги шиддатли даврда ҳақиқат учун курашиш керак ва шарт эмасми?

Афсуски норози қатлам орасида ҳар бир нарсанинг салбий томонигагина эътибор қаратиб, яхшиликларни санамайдиган нохолислар ҳам йўқ эмас. Бироқ, ҳаётда баъзи вазиятлар учрайдики, бу ҳолат сизни хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам “порталчи”га айлантиради-қўйяди. Мисол учун, Навбаҳор туман 4-сон мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ ходимларини жорий йилнинг март ойидан бошлаб шу МТТ мудираси хатти-ҳаракатлари юзасидан норози бўлиб бугунгача туман, вилоят ва республика ташкилотлари ­– жами 10 дан ортиқ ташкилотга шикоят аризаси билан мурожаат қилишга нима мажбур этди? Нега улар берилаётган жавоблардан қониқмаяпти? Аслида ким ҳақ?

Бизга йўллаган аризада ҳам ходимлар мудирани бир қатор айблар, жумладан имзоларни сохталаштириш, ноқонуний равишда болаларни боғчага қабул қилиб, боғча пулларини ўзлаштириб келганликда, муассасага тегишли китобларни сотганликда, ўзлари ишламасада, номлари қоғозда бўлган ходимлар учун ойлик иш ҳақи олинганликда айбламоқда.

Бу важлар юзасидан 2019 йил 27 мартдан бошлаб туман Мактабгача таълим ва молия бўлимларига, туман прокуратурасига, Мактабгача таълим вазирлигига, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига ва бошқа органларга мурожаатлар йўлланган. Аризачиларга кўра, уларнинг шикояти юзасидан жиноят иши ҳам қўзғатилган, бироқ номалум сабабларга кўра гумондорнинг айблилик масаласи ҳал қилинмай иш тўхтатилган.

photo_2019-08-13_10-10-54

photo_2019-08-13_10-10-32

photo_2019-08-13_10-09-57

“Биз мурожаатларимизнинг жавобидан қониқмадик”, дейди 4 нафар ходим. Улар бугунги кунда яна бошқа органларга ҳам мурожаат йўллаш ниятида эканлигини ҳам баён қилишди.

photo_2019-08-12_08-55-03

Яна юқоридаги саволга қайтсак: фуқароларни қайта ва қайта адолат талаб қилишига ундаётган омил нима?

Бугунги кунда мудира ва мазкур ходимларнинг ҳамон бирга ишлаётганлигини инобатга олсак, мутасаддилар нафақат кимнинг ҳақ ёки ноҳақ эканлигини аниқлаш, балки муассасадаги ижтимоий-маънавий муҳит, низоларни ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш (агар иложи бўлса)  масаласига ҳам жиддий эътибор қаратишлари лозимлигини кўрсатади.