Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳордаги 5 та қишлоқ тоза ичимлик суви билан таъминланади

Навбаҳордаги 5 та қишлоқ тоза ичимлик суви билан таъминланади

0

Навбаҳор туманидаги Туркистон, Оби ҳаёт, Наврўз, Салим-Султон, Учтут қишлоғи  аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1-босқич лойиҳаси доирасида 2018 йилда 12 киломертли қувурлар тортилиб, 3 дона 1000 куб метрлик сув сақлаш ҳовузи қурилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган мазкур тадбирларга 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

2-босқич лойиҳаси доирасида 2019 йилда 20,2 километрлик қувур тортилиши режалаштирилган бўлиб, бу борада эса 11,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилади.