Bosh sahifa Jamiyat Навбаҳорлик миришкор уч сўтих ердан 15 миллион сўм даромад олиш сирини айтди

Навбаҳорлик миришкор уч сўтих ердан 15 миллион сўм даромад олиш сирини айтди

0

Навбаҳор туманининг 4-сектори – туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  ҳудудида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасидаги ишлар жадал олиб борилмоқда. Хусусан, 7 та маҳалла, 4762 та хонадон ушбу имкониятдан самарали фойдаланаяпти.

Дастур доирасида шу кунга қадар 500 яқин хонадонларга кредит ажратилган бўлиб, кредитларнинг 231 таси  ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга берилган. Мазкур молиявий ёрдамлар оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, чорвачилик, паррандачиликни ривожлантриш ҳамда ишлаб чиқаришни шакллантиришга қаратилган.

Масалан Файзиевлар хонадонида бўлганимизда олинган имтиёзли кредит ўз самарасини бераётганининг гувоҳи бўлдик. Оила раҳбари А.Файзиев ўз ҳовлисининг 3 сўтих ерида иссиқхона барпо етган — помидор етиштирилмоқда. Ҳозирги кунда ҳосилни йиғиштириб олиш авж паллада. 5 тоннагача ҳосил олиш кутилмоқда.

photo_2019-05-13_17-57-37

“Бу 15-20 миллион сой фойда дегани. Иссиқхоначилик илмини аввал билмасдим. Аммо, ўрганса бўларкан. Изланган одам ҳамма нарсага имкон топади”, дейди А.Файзиев.

Нурбек САФАРОВ, Навоий вилоят  ДСБ катта инспектори.