Bosh sahifa Mualliflardan “Навоий бунёдкорлари” номли китоб тайёрланмоқда. Бу айнан Сиз ҳақингизда!

“Навоий бунёдкорлари” номли китоб тайёрланмоқда. Бу айнан Сиз ҳақингизда!

0

Навоий вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлими, “Қишлоққурилишинвест” ИК вилоят филиали ва ҳокимлик ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” ИК ҳамкорлигида “Навоий бунёдкорлари” номли китоб тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Респуликаси мустақиллигининг 28 йиллиги ҳамда август ойининг иккинчи якшанбаси ­ — қурилиш соҳаси ходимлари куни муносабати билан тайёрланаётган китобда Навоий воҳасида кенг бунёдкорлик ишларини олиб бораётган қурилиш корхоналари фаолияти, уларда ишлаётган қурувчиларнинг фидойи меҳнати ҳақида сўз боради.

Навоий вилоятининг таниқли ижодкорлари, шоир ва ёзувчилари ҳамда журналистлари бугунги кунда китоб тайёрлаш ишларига жалб этилган ва ижодий ишлар бошлаб юборилган.

Агар Сиз ҳам ўз корхонангиз фаолияти мазкур китобдан жой олишини истасангиз Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилоят бўлимига боғланишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефонлар: 93) 436-76-40. Озод Мустафоев — уюшма раиси ўринбосари.