Bosh sahifa Yangiliklar Навоий давлат педагогика институти ва Қозоғистон университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Навоий давлат педагогика институти ва Қозоғистон университети ўртасида англашув меморандуми имзоланди

0

Мазкур келишув Навоий давлат педагогика институтида Қозоғистон давлат қизлар педагогика университети ҳамкорлигида ўтказилган семинар доирасида амалга ошган.

Имзоланган ҳужжатга кўра эндиликда олий таълим муассасалари ўртасида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Семинарда Қозоғистон университети ўқув департаменти бошлиғи Асел Алшынова иштирок этди.

Тадбирнинг бадиий қисмида қозоғистонлик меҳмон ўзаро ҳамкорлик келажакда илмий-тадқиқот ва ўқув услубий соҳаларда ўзининг самарали натижаларини бериши тўғрисида фикрлар билдирди.

Тадбир давомида НДПИ Қозоқ тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, томонлар таълим соҳасида ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича фикр алмашишди. Жараёнда қозоқ тилида ўқитиладиган таълим йўналишлари бўйича айрим етишмаётган адабиётларни ҳамкорликда тайёрлашга келишиб олинди.