Bosh sahifa E'tirof “Навоий” ЭИЗда сиғими бўйича мамлакатимиздаги энг йирик музлаткич омборхона фаолияти йўлга қўйилган

“Навоий” ЭИЗда сиғими бўйича мамлакатимиздаги энг йирик музлаткич омборхона фаолияти йўлга қўйилган

0

“Навоий” эркин иқтисодий зонасида фаолият олиб бораётган “Agrofresh” Ўзбекистон-Бирлашган Араб Амирликлари қўшма корхонасининг музлаткич омборлари  сиғими бўйича мамлакатимиздаги энг йирик шу турдаги объект саналади.

Италия технологияси асосида жиҳозланган мазкур мажмуада 3000 тоннагача мева-савбзавот сақланиш имкони мавжуд бўлиб, ўтган мавсумда бу ердан Корея Республикасига 87 тонна гилос, Россияга 60 тонна сабзи, 23 тонна анор, Бирлашган Араб Амирликларига эса 100 тоннадан ортиқ анор, узум, қовун, тарвуз каби маҳсулотларни экспорт қилинди.

1 134

17 нафар ходим фаолият олиб бораётган корхонада шунингдек,  гилосни қайта ишлаш йўлга қўйилган бўлиб, ҳар мавсумда 1000 тоннагача маҳсулот қадоқланмоқда.