Bosh sahifa E'tirof Навоий помидорлари Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинмоқда

Навоий помидорлари Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинмоқда

0

Навоий шаҳридаги “Навоий цитрус сервис” масъулияти чекланган жамияти бир неча йилдан буён уч гектар иссиқхонада етиштирилаётган помидорни экспортга йўналтирмоқда.

Фаолиятини бошлаганига 8 йил бўлган корхонада бугунги кунда 20 нафар киши меҳнат қилади. Ўтган қиш мавсумида қўшни давлатларга 114 минг 500 долларлик маҳсулот экпорт қилинди. Жорий мавсумда Қозоғистонга 650 минг долларлик, Россияга 500 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланган.

МЧЖ жорий йилда банкдан 500 миллион сўм кредит олиб, 3 гектар ташландиқ ерни ўзлаштириб, помидорнинг “Дафнис Ф1” навини парваришлаяпти.

Эндиликда корхона ўз маҳсулотини қадоқлаш цехи ва уни сифатли сақлаш учун 400 тонна сиғимга эга совиткич барпо этиш борасида иш олиб бормоқда. Бу корхонада ишчилар сонини 50 нафарга етказиш имконини беради.