Bosh sahifa Yangiliklar Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида кутубхона ташкил этилди

Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида кутубхона ташкил этилди

0

Навоий шаҳар давлат хизматлари марказига келувчи фуқаролар эндиликда марказнинг кутиш залида 300 дан ортиқ бадиий ва сиёсий китоблар ҳамда жаҳон адабиёти дурдоналари намуналари билан ҳам танишишлари мумкин.

Ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиш мақсадида марказга келган фуқароларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мутолаа бурчаги ҳақиқий китобхонларни ўзига чорламоқда. Барча ушбу кутубхонага бепул аъзо бўлиши мумкин.

Алишер НУРМАМАТОВ, Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.