Bosh sahifa Mualliflardan Навоий шаҳар ДХМ: кунига 250-300 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилмоқда

Навоий шаҳар ДХМ: кунига 250-300 нафар фуқарога давлат хизматлари кўрсатилмоқда

0

Журналист учун мабодо қанақа  ахборот манбаи керак бўлса, назаримда Давлат хизматлари марказига ташриф буюргани маъқул. Боиси, тадбиркорлардан  тортиб, уй бекаларигача, аҳолининг барча қатламига мансуб вакилларини марказда учратишингиз мумкин.  Бу шунчаки «пяр» учун айтилаётган сўзлар эмас. Танқидниям таҳлилниям, сиёсатниям иқтисодниям, ҳатто шунчаки узоқ вақт кўришмаган танишингиз билан ҳам  марказ қошидаги кафетерийда бир финжон қаҳва устида дардлашиб олсангиз бўлади.

Навоий шаҳар давлат хизматлари марказида эрталабдан одам гавжум. Кун иссиғининг марказда ташкил этилган салқин ҳароратига таъсири йўқ. Ундаги микроиқлим, замонавий интерьер, кутиш залидаги тоза озодалик барча-барчаси мурожаат билан келган аҳолининг юмуши битганидан сўнг  ҳам бир фурсат дам олишига имкон яратилган.  Навоий шаҳрининг Махмуд Торобий кўчасида истиқомад қилувчи  Зарифа ая Худойбердиева  янги иморатга кўчибдилар. Қурилиши тугалланган бино иншоотини фойдаланишга кабул килиш учун ариза ташлашга келган эканлар.

-Ҳеч қанча кутмадим, бир зумда кадастр хизмати учун мурожаатимни қабул қилишди. Барака топишсин, бирам ширинсўз, меҳрибон йигит қизлар ишлайди, бу ерда. Ҳурмат иззат шундай бўлсин-да. Марказдаги шароитдан қалбим ёшарди. Ман биринчи келишим, шу пайтгача ман учун қизим давлат хизматидан фойдаланганди. Бугун ўзим келиб яхши қилдим. Бу ердаги шароитларни кўриб роса қувондим. Энг, асосийси ишим жуда тез битди. Авваллари уй-жой қилиш бир муаммо бўлса, унинг ҳужжатларини расмийлаштириш бир дард эди. Қанчалар замон ўзгарди-я, барака топишсин, — дейди Зарифа она Худойбердиева.

Марказда онага қўшни хизмат олиш ойнасида ўзининг антиқа тадбиркорлик хизматини таклиф этаётган Бахтиёр Жўраевни учратдик. Унинг айтишича, Навоийда иссиқхоналар жуда кўп. Шу иссиқхоналарни  махсус пардалар билан таъкинлашни ният қилган тадбиркор ўз фаолиятини расмийлаштирмоқда. -Ҳатто, навбат ҳам кутмадим. Чунки, марказда тадбиркорлик субъектлари учун алоҳида имконият яратилган. Мана бир зумда рўйхатдан ўтдим.  Вилоятдаги иссиқхоналарда энергия тежамкорлиги ва иссиқни сақлаш учун ман таклиф этаётган пардаларга эҳтиёж бор. Шунинг учун «Ўзагровалокно» корхонасига асос солдим ва шу бизнесга қўл урдим.

Яна бир хизмат ойнасида  навоийлик Мирзохид Тошпўлатов  давлат хизматига эҳтиёжи борлиги учун келган. У оилавий муаммолар ечимига,  опасининг фарзандларига васийлик қилиш учун судланмаганлик ҳақидаги маълумотнома сўраб келган. Фуқаронинг маълумотига ариза олинди. Мурожаатчи мазкур хизмат тури учун маъмурий регламентда белгиланган вақтда, яъни бир кундан сўнг келиб керакли ҳужжатини олиб кетади.

Мана уч тақдир эгаси. Аммо барини бир марказда учратдик. Бундай инсонларнинг 250-300 нафари бир кунда марказга ўз юмуши билан келади. Хўш , энди давлат хизматлари марказининг ОАВ вакиллари учун энг керакли жойлигига амин бўлдингизми? Унда шошилинг, давлат хизматлари марказлари эшиги Навоий вилоятининг ҳар бир ҳудудида сиз учун очиқ.

Ғиёсиддин НУРИДДИНОВ, Навоий шаҳар ДХМ катта  мутахассиси