Bosh sahifa Jamiyat Навоий шаҳрида 28 ёшли аёл 35 ёшли эркакнинг қотилига айланди

Навоий шаҳрида 28 ёшли аёл 35 ёшли эркакнинг қотилига айланди

0

23 июнь куни Навоий шаҳри “Ишонч” маҳалла фуқаролар йиғинида қотиллик жинояти содир этилди. 1991 йилда туғилган Ш.Р.  исмли аёл ўз хонадонида К.Х. исмли эркакни ошхона пичоғи билан унинг бўйин ва қорин қисмига уриб, тан жароҳати етказиб, қотиллик жинояти содир этган.

Маҳалла профилактика инспекторининг сўзларига қараганда аёл оиласидан ажрашган, икки нафар фарзанднинг онаси. Марҳум унга олдиндан таниш бўлган. Қотиллик тахминан кундузи 13:00да содир бўлган. Қотиллик вақтида эркак ҳам аёл ҳам маст ҳолатда бўлган ва улар орасида жанжал келиб чиққан.

Кеча “Ишон” маҳалласида мазкур ҳолат юзасидан аҳоли билан йиғилиш ўтказилиб, мазкур қотилликунинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама қилинди.

Сайтимиз ушбу воқеанинг тўлиқ тафсилотларини ўрганишни давом этмоқда.