Bosh sahifa Yangiliklar НАВОИЙ ШАҲРИДА 39 НАФАР ФУҚАРОГА ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР БЕПУЛ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

НАВОИЙ ШАҲРИДА 39 НАФАР ФУҚАРОГА ЗАМОНАВИЙ УЙ-ЖОЙЛАР БЕПУЛ ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

0

Навоий шаҳрида истиқомат қилаётган 39 нафар имконияти чекланган фуқароларга “Бинокор” ҳамда “Тинчлик” маҳаллалари худудида қурилган кўпқаватли уй-жойларнинг калитлари тақдим этилди.

“3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилоттлари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллашти-риш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари кўнгли кемтик замондошларимиз қалбини тоғдек баланд кўтариш баробарида шаҳар кўркига ҳам ўзгача шукуҳ бахш этди.

-Бундай ғамхўрликдан жуда миннатдорман, — дейди болалигидан кўриш имкониятини йўқотган юртдошимиз Гуландон Рўзиева. – Бу эътибор менинг яшашга бўлган иштиёқимни оширди. Ўйлайманки, мазкур хайрли ишлар юртимизда инсон манфаатларига қаратилган эътиборнинг нечоғли юксак эканидан далолат.

Қайд этиш лозим, сўнгги икки йил давомида Навоий шаҳрида 51 нафар, уй-жойга муҳтож имконияти чеканганларга янги хонадонлар қурилиб топширилди. Бундан ташқари, 30 нафар кам таъминланган оилалар фарзандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилиб берилди.